Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кавказ томондан нам ҳаво кириб келяпти

Кавказ томондан нам ҳаво кириб келяпти

Фото: Xabar.uz

«Ўзгидромет» 10-13 май кунлари учун об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Бугун Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари Кавказ ҳудудларидан кириб келган салқин ва нам ҳаво массаси таъсири остида бўлди. Ҳудудларнинг катта қисмида қисқа муддатли ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин, баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат фони куннинг меъёрий қийматларидан 3-4° га кам бўлади ва 20-25° дан юқори бўлмайди.

Эртага фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида кечаси ва эрталаб, Фарғона водийси вилоятларида эса кун давомида ёмғир ёғиш эҳтимоли сақланиб туради. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 20-25° атрофида бўлади.

Пайшанба куни республиканинг шимолий ҳудудларига яна нам ва салқин ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда, бунда Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 13 майда жума куни нам ва салқин ҳаво массаси мамлакатимизнинг барча ҳудудларини камраб олади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди. Шимолда ёғингарчилик тўхтайди. Ушбу кунларда ҳарорат кечалари 12-17° ни, кундуз кунлари 12 майда 23-28° ни ташкил этади, 13 майда ёмғир пайтида 21-26° гача пасаяди.

Ҳафта давомида республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-тошқин ҳодисалари кузатилиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг