Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Каттақўрғон туманига янги ҳоким қўйилди

Каттақўрғон туманига янги ҳоким қўйилди

Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Каттақўрғон туман ҳокимлигида халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Сессия кун тартибида ташкилий масала кўрилди.

Навбатдан ташқари сессияда депутатлар томонидан туман ҳокими вазифасини бажарувчи этиб Насриддинов Жамшид Тўлқинович номзоди тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача қисқа муддат мобайнида Қиличбек Худойбердиев Каттақўрғон тумани ҳокими вазифасини вақтинчалик бажариб келди.

Каттақўрғон туманининг аввалги ҳокими Аъзамхон Баҳромов 60 ёшида оламдан ўтганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг