Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Каттақўрғон туман ХТБ бошлиғи ишдан олингани ҳақида ҳозирча расмий маълумот йўқлиги айтилди

Каттақўрғон туман ХТБ бошлиғи ишдан олингани ҳақида ҳозирча расмий маълумот йўқлиги айтилди

Фото: «Спутник»

Диана Еникееванинг фожеали ўлими билан боғлиқ можародан сўнг, Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани Халқ таълими бўлими бошлиғи Алишер Жуманазаров ишдан олинди, деб хабар берди «Sputnik» нашри.

Биз ушбу маълумотга ойдинлик киритиш учун Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати билан боғландик. Ахборот хизмати раҳбари бу ҳақда ҳозирча расмий маълумот йўқлигини таъкидлади. Вилоят ҳокимлиги ҳам бу ҳақда маълумот йўқлигини билдирди.

Аввалроқ Самарқанд вилоят ҳокими Туробжон Жўраев ижтимоий соҳа ходимлари маҳаллий ҳокимият органлари томонидан ҳудудларни ободонлаштириш ишларига жалб этилмаслигини билдирган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг