Карманада 52 оилага уй калити топширилди

Навоий вилоятининг Кармана туманидаги «Варк» ва «Пахтаобод» массивларида 52та 2 сотихли намунали уйлар ўз эгаларига топширилди.
Ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 32 нафар ёш оилалар учун ҳам уй-жойлар ажратилди.
Гулчеҳра Расулова шифокор. Анвар Муҳаммадиев билан турмуш қурганига 9 йил бўлган. Икки нафар фарзанди билан йиллар давомида ижарада яшаб келган. Бугун ушбу оилага ҳам 3 хонали арзон уй насиб этди.
Шунингдек, Гулзода Наимова «Қодирий» ахборот-кутубхона марказида ишлайди. Турмуш ўртоғи Салимжон Ҳолиқулов оддий ишчи. Улар ҳам бир неча йил ижарама- ижара яшарди. Энди «Пахтаобод» массивида ўз уйи бор.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter