Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Карантин муносабати билан тузилган тезкор-тергов гуруҳига қанча ходим жалб қилинган?

Карантин муносабати билан тузилган тезкор-тергов гуруҳига қанча ходим жалб қилинган?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг коронавирус инфекцияси кенг тарқалишига йўл қўймаслик борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан берган топшириғи асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши, Бош прокуратура,  ДХХ, Миллий гвардия, ИИВ ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимларидан иборат   тезкор - тергов   ва   таҳлилий   гуруҳлар   тузилган. Бу ҳақда Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Содиқ Бердиалиев маълум қилди. Унга кўра, суриштирув ишларига  318 нафар малакали терговчилар ва  мингдан   ортиқ   тезкор   қидирув   ходимлари   жалб   қилинди. 

Жорий йилнинг 15 апрелига қадар вирус юқтирган беморлар мулоқотга киришган жами 9.538  нафар шахслар   ҳақида   маълумотлар   тўпланди. Мулоқотда бўлган шахсларнинг 2.204 нафари беморнинг яқин қариндошлари, 3.877 нафари бирга ишловчи (ва доимий мулоқотда бўлган) шахслар, 3.453 нафари эса бир маротаба мулоқотга киришган шахслардир.

Содиқжон Бердиалиевнинг алоҳида қайд этишича, беморлар билан суҳбат жараёнида айрим қийинчиликларга ҳам дуч келинмоқда. Бу беморларнинг ўзи мулоқотда бўлган шахсларни тўлиқ эслай олмаслик ва айрим сабаблар билан айтмаслиги билан боғлиқ ҳолатлар намоён бўлмоқда. Малакали терговчиларнинг касбий маҳорати, шунингдек, "билатуриб айтмаслик" бошқалар ҳаётини жиддий хавф остида қолиши мумкинлигини борасидаги тушунтиришлар билан беморлардан имкон қадар тўла маълумотлар олинмоқда.

Бир неча кун аввал Бош прокуратура ҳар бир фуқаро ҳозирги синовли кунларда кимлар билан мулоқотда бўлаётганлигини ёзиб, кундалик тутиб боришлари ҳақида мурожаат билан чиққан эди. Бу бежиз эмас. Агарда ҳар бир фуқаро шундай кундалик тутса, биринчидан ўзининг юриш-туришини таҳлил ва назорат қилиб, тартибга солиб олади. Иккинчидан эса, мабодо, касаллик юқтириб олса, у билан мулоқотда бўлган фуқароларнинг ҳаётларини хавфдан сақлаб қолади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг