Калтакланган шифокорни вазирнинг шахсан ўзи бориб кўрди
Аввал хабар қилганимиздек, Тошкент шаҳридаги 6-подстанциянинг тез тиббий ёрдам шифокори Жаҳонгир Хўжаев тажовузга учраб, калтакланган эди. Шифокорни беморнинг қариндошлари ҳақоратлаб, жароҳат етказганди.
Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов 7-клиник шифохонада даволанаётган Жаҳонгир Хўжаев ҳолидан хабар олди. Республиканинг етакчи мутахассислари билан консилиум ўтказиб, Ж.Хўжаевнинг соғайиб кетиши учун лозим бўлган барча чора-тадбирларни кўриш юзасидан топшириқлар берди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.
Шу куннинг ўзида Ж.Хўжаевга ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида 7-клиник шифохонадан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига даволаниш учун кўчирилди.
Вазир, шунингдек, тиббиёт ходимларига нисбатан содир этилаётган ҳар бир ноқонуний хатти-ҳаракатлар учун қатъий жавобгарликни кучайтириш баробарида уни назоратга олиш кераклиги бўйича бугун 2 октябрь куни Бош прокуратурага мурожаат қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter