Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда чорак баҳосини қўймаган ўқитувчи калтакланди

Тошкентда чорак баҳосини қўймаган ўқитувчи калтакланди

Фото: «Xabar.uz»

Тошкент шаҳридаги 213-мактабнинг информатика фани ўқитувчиси калтакланди.

Миробод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар беришича, ушбу ҳолат жорий йилнинг 3 ноябрь куни тахминан соат 9.15 ларда, яъни танаффус вақтида мактаб биносининг 2-қаватида содир бўлган.

Шу мактабни 2021 йил тамомлаган, Миробод туманида истиқомат қилувчи 2004 йилда туғилган Т. М. ҳамда унинг дўсти, Миробод туманида истиқомат қилувчи, 2004 йилда туғилган Ғ.Б. мактабнинг информатика ўқитувчиси билан гап талашиб, ўқитувчига тан жароҳати етказиб, воқеа жойидан қочиб кетишган.

Ҳуқуқбузарлик содир этган фуқаро Т. М. 213-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Т. Мнинг акаси эканлиги аниқланган.

Ўқитувчи С.Ахмедов, Т.М.га 1-чоракда информатика фанини яхши ўзлаштирмаганлиги сабабли чорак баҳо қўймаслигини айтганидан сўнг,  ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида келишмовчилик келиб чиққан. Т.М. ушбу ҳолатни акаси Т.М.га айтган. Т.М. вазиятга ойдинлик киритиш учун ўртоғи Ғ.Б. билан мактабга келиб, ўқитувчига тан жароҳати етказган.

Ушбу ҳолатдан хабардор бўлган мактаб раҳбари С.Иргашева ўша заҳотиёқ ИИОФМБ га хабар берган.

Нохуш ҳолат бўйича ҳозирги кунда Миробод тумани ИИОФМБ да суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг