Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кабобнинг инсон учун хавфли жиҳатлари аниқланди

Кабобнинг инсон учун хавфли жиҳатлари аниқланди

Фото: Xabar.uz

Гипертензия билан оғриган ва юраги билан боғлиқ муаммолари бор одамлар кўп миқдорда кабоб истеъмол қилганда ҳаёт учун хавфли вазиятларни ривожланиш хавфи юқори, дейди диетолог, тиббиёт фанлари доктори Михаил Гинзбург Газета.ru нашри билан суҳбатда.

Мутахассис кабобдан бутунлай воз кечишни маслаҳат берган, лекин агар қовурилган гўштни истеъмол қилиш истаги ўта кучли бўлса, уни спиртли ичимликлар билан истеъмол қилмаслик яхшироқдир.

Ошқозон-ичак касалликлари мавжуд бўлганда кабобдан аввал каша ва бир бўлак нон истеъмол қилган маъқулроқ. 

Кабобдан аввал каша ейиш ва ундан сўнг яшил сабзавотлар истеъмоли гўштнинг зарарини бир қадар туширади. Кабоб шўр ва ёғли бўлса ошқозон, ичак касалликлари, атеросклероз ва диабетни кучайтиради. 

Мутахассис ҳатто ўта соғлом киши учун ҳам ҳафтада икки-уч бўлаккина кабоб истеъмол қилиш яхши бўлишини айтган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг