Журналистларни ҳам қасамёд қилдириш таклифи тушди
Тошкентдаги «Wyndham Tashkent» меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ташкил этилган «Ислоҳотлар даврида оммавий ахборот воситалари: ахборот трансформацияси ва касб этикаси муаммолари» мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтмоқда.
Семинарда Адлия вазири Русланбек Давлетов, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги раҳбарияти ва ОАВ вакиллари қатнашишмоқда.
Тадбир давомида кутилмаган таклиф билдирилди. «Zoom» журналидан келган вакил ўз мулоҳазаларини билдираркан, журналистларга ҳам қасамёд қабул қилдиришни жиддий оҳангда таклиф этди.
Иштирокчи журналистлардан бири бу «таклиф»га «ариққа тушиб қасамёд қилайлик» деб муносабат билдирди.
Шундай «антиқа таклиф»ларга бой ўтаётган тадбир ҳақида кейинроқ батафсил хабар берамиз.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter