Жума намозида кар-соқовлар учун хона ажратилиб, маъруза сурдо-таржима орқали етказилди

Бугунги кунда мамлакатимизда ҳукуматимиз томонидан келажагимиз ворисларини ҳар тарафлама етук қилиб тарбиялаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда.
Айниқса, имконияти чекланган (кар-соқовлар) шахсларга зарур шарт-шароитлар яратиб бериляпти. «Адолат» СДП Тошкент шаҳар Олмазор тумани кенгаши, 24-Сағбон сайлов округи депутати Луиза Ҳикматова ҳамда хусусий тадбиркор Муҳаммадбобур Ходжаев билан ҳамкорликда Ўзбекистон «VETERAN» жангчи-фахрий ва ногиронлар бирлашмаси қошидаги «IT-ASIA» МЧЖ «Surdo online Uzbekistan» дастури орқали пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги «Ат-Термизий» жомъе масжидида имконияти чекланган (кар-соқовлар) инсонларга намоз ўқишлари учун шароит яратиб берилди.
Улар учун алоҳида хона ажратилиб, мониторга «Surdo online Uzbekistan» дастури ўрнатилди. Сурдо-таржимон масжид имом хатибининг маърузасини сурдо онлайн тарзда имконияти чекланган инсонларга етказиб берди. Ўз ўрнида 12 июль кунги жума номозида «Ат-Термизий» имом хатиби Роббимқул Муҳаммадиев ва жума намозига йиғилган юртдошларимиз мазкур лойиҳани жорий этган саҳоватпеша инсонлар ҳақига дуо қилишди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter
Изоҳлар мавжуд эмас