Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЖССТ: давлатлар янги пандемияга тайёр туриши керак!

ЖССТ: давлатлар янги пандемияга тайёр туриши керак!

Фото: «Zastavki.com»

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус бутун дунёни янги пандемияларга тайёрланишга ва ҳозиргисидан сабоқ чиқаришга чақирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Унинг таъкидлашича, соғлиқни сақлаш тизими ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий барқарорликнинг асоси ҳисобланади. Бу касалликларни аниқлаш, олдини олиш ва қарши курашишга қаратилган хизматларга сармоя ажратиш кераклигини англатади.

«Бу охирги пандемия эмас. Тарих эпидемия ва пандемиялар ҳаётимизнинг бир қисми эканлигини кўрсатиб қўйди. Шундай экан, кейинги пандемия бошланганда бутун дунё ҳозиргидан кўра кўпроқ тайёргарлик кўрган бўлиши керак», — деди Гебрейесус Женевада бўлиб ўтган брифингда.

ЖССТ бош директори одамлар ҳозирги COVID-19 пандемиясидан сабоқ чиқариши кераклигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, ижобий динамикага эга бўлган кўпгина мамлакатлар бундай вазиятга тайёр туришганди, чунки атипик пневмония, Яқин Шарқ респиратор синдроми, қизамиқ, полиомиелит, Эбола, грипп ва бошқа касалликларни бошидан ўтказганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг