Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жомбойда мактаб ўқувчилари таъмир ишларига жалб этилди

Жомбойда мактаб ўқувчилари таъмир ишларига жалб этилди

Фото:«Дарё»

Самарқанд вилоятининг Жомбой туманидаги 28-мактабнинг 7—11-синфларида таҳсил олувчи айрим ўқувчилар ўз синфхоналарини таъмирлаш ишларига жалб қилинди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

Таъмирлашга жалб этилганлар ичида қиз болалар ҳам борлиги маълум қилинган. 

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси бу воқеага муносабат билдирган.

«Интернет сайтлари орқали Жомбой туманидаги 28-мактаб ўқувчилари мактабда олиб борилаётганган таъмирлаш ишларига жалб этилганлиги бўйича мурожаат эълон қилинди.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Бу ҳақда батафсил маълумот берилади»,— дейилади баёнотда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг