Жиззахнинг яна бир туманида ҳоким алмашди
Бугун 19 январь куни Халқ депутатлари Фориш тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди.
Сессияда ташкилий масала кўрилди.
Фориш тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Абдивали Мустанов бошқа лавозимга ўтганлиги муносабати билан, Матиев Икром Синдорович туман ҳокими лавозимига тавсия этилди ва депутатлар томонидан маъқулланди.
Аввалроқ, Зафаробод ва Мирзачўл туманларида ҳоким ўзгарганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter