Жиззах шаҳар ҳокими ўринбосари ўз ишига совуққонлик қилгани учун жазоланди
Жиззах шаҳар ҳокими ўринбосари — инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Бекзод Умурзоқов ўз вазифасига совуққонлик билан ёндашгани учун жазоланган.
Шаҳар ҳокими имзолаган қарор билан «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-72-сонли қарори асосан тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштириш, инвестиция лойиҳалари доирасида янги иш ўринлари яратиш, экспорт прогноз кўрсаткичларини бажариш, муаммоли лойиҳаларни ишга туширишга кўмаклашишда ўз хизмат вазифасига совуққонлик билан ёндашаётгани сабабли» унга нисбатан «ҳайфсан» интизомий жазо чораси қўлланилган.
Ҳоким ўринбосари айнан қандай камчиликларга йўл қўйгани ҳозирча номаълум.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter