Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мирзо Улуғбек тумани 3-сонли ИИБ бошлиғи аҳоли олдида ҳисобот берди

Мирзо Улуғбек тумани 3-сонли ИИБ бошлиғи аҳоли олдида ҳисобот берди

Мирзо Улуғбек туманидаги 3-сонли ИИБ бошлиғи майор О. Салимов ўзига бириктирилган ҳудудда жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги ишлар ҳақида аҳоли олдида ҳисобот берди.

Унда соҳа ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари умумтаълим мактаблар раҳбар-ўқитувчилари ва кенг жамоатчилик иштирок этди.

Тадбирда ички ишлар органлари тизимларига киритилган янгиликлар ва юклатилган вазифалар, давлат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорлик, жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишда фуқароларнинг иштироки каби масалалар ҳақида сўз юритилди.

Айтиш керакки, Президентимизнинг «Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарорига асосан, ИИБ бошлиқлари ҳар ойда аҳоли олдида бириктирилган ҳудудларда, ҳар олти ой давомида ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи барча оилаларни қамраб олган ҳолда, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида қабул қилинаётган чоралар юзасидан ҳисобот беришлари тартиби белгиланган.

Ҳисоботда айтилишича, Мирзо Улуғбек туманидаги Олтинтепа, Катта Олтинтепа, Авайхон, Янги Авайхон, Минглола ва Алпомиш маҳаллалари ҳудудида жорий йилнинг 3 ойи мобайнида жиноятчилик аҳволи, жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида олиб борилган ишлар ўз натижасини берди — жиноятлар ўтган йилнинг шу даври билан таққосланганда 50 фоизга камайди.

Шунингдек, тадбирда ҳозирда долзарб бўлган масала – вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида таълим муассасаларида олиб борилаётган ишлар ҳам талабга жавоб бермаётгани, бу борада нафақат таълим муассасалари раҳбарлари, балки кенг жамоатчилик иштирокининг зарурлиги қайд этилди.

Йиғилиш сўнггида иштирокчилар ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди ва жиноятлар, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасида келгусида ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган йўналишлар белгилаб олинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг