Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жигар саратонидан сақланишда ёрдам берувчи маҳсулот номи айтилди

Жигар саратонидан сақланишда ёрдам берувчи маҳсулот номи айтилди

Фото:«Комсомолская правда»

Австралиялик олимлар қаҳвани мунтазам истеъмол қилиш одамларни жигар саратони асрашда ёрдам бериши мумкинлигини аниқладилар. Тегишли хулосалар MedicalXpress томонидан эълон қилинди.

Ҳар куни ушбу ичимликдан икки ёки уч стакан ичиш касал бўлиш эҳтимолини 38 фоизга ва ундан ўлим эҳтимолини 46 фоизга камайтиради. Кунига тўрт ёки беш стакан кофе  бу кўрсаткичларни мос равишда 41 фоиз ва 71 фоизга ошириш мумкин.

Мутахассисларнинг хулосаси 2016 йилда жигар саратони билан касалланиш ҳолатлари ва ундан вафот этган одамлар орасида қаҳва истеъмоли тўғрисидаги маълумотлар асосида яратилган моделга асосланади.

Кунига икки чашка қаҳва истеъмоли 452 861 беморни қутқариши маълум бўлди. Тўрт чашка бўлса, бу 723,287 гача кўтарилади.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, шифокорлар фуқароларга жигар саратонидан ҳимоя қилиш учун ушбу ичимликни кундалик рационига қўшишни тавсия қилмоқдалар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг