Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жаҳонгир Ортиқхўжаев «Файзли Тошкент» акциясини бошлаб берди

Жаҳонгир Ортиқхўжаев «Файзли Тошкент» акциясини бошлаб берди

Фото: «Газета.uz»

Пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев шаҳарни ободонлаштириш учун «Файзли Тошкент» акциясини бошлаб берди. У ҳар бир фуқаро кўчага ахлат ташлашдан уяладиган кун келишига ишонч билдирди, деб хабар бермоқда «Газета.uz».

Баҳорги байрамлар арафасида пойтахтда умумий тозалаш ишлари ўтказилади. 10 январь куни шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев бошқа шаҳар тузилмалари раҳбарлари иштирокида «Файзли Тошкент» акциясини бошлаб берган.

Акция Чилонзор ва Учтепа туманларида бошланди. Лойиҳада Тошкент ҳалқа йўли ичида жойлашган кўп қаватли бинолар, қабристонлар ва каналларни ўз ичига олган мавзелар ҳудудларини қамраб олиш режалаштирилган.

Ҳокимлик келажакда пойтахтнинг тозалиги хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва аҳоли кучлари билан таъминланишига умид билдирмоқда.

Бу ишларга Тошкент ободонлаштириш бош бошқармаси томонидан қўшимча равишда ёлланган 1000 нафар ёлланма ишчи жалб этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг