Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энергетика вазиридан истеъфо масаласи сўралди

Энергетика вазиридан истеъфо масаласи сўралди

Фото: «Дарё»

25 ноябрь куни АОКА пресс-холида Энергетика вазири ва тизим ташкилотларининг биринчи раҳбарлари иштирокида куз-қиш мавсумида юзага келаётган муаммолар таҳлилига бағишланган матбуот анжумани ўтказилгани ҳақида хабар бергандик.

Матбуот анжуманида Энергетика вазирига «Агар соҳа ҳолатини яхшилай олмасангиз, жамоангиз билан истеъфо масаласини кўриб чиқмайсизми?» деган савол берилди.

Алишер Султонов бу саволга қуйидагича жавоб берди: «Биласизми, агар гап истеъфога… Ўйлайманки, ҳар бир раҳбар жавоб беришга тайёр. Биз ишга келганимизданоқ истеъфога тайёр бўлганмиз. Гап бунда эмас. Гап ҳар бир раҳбар ёки мутахассис ўз ишини неча фоиз бажараётганида. Биласизми, бу ҳам осон эмас. 24 соат ишда бўляпмиз. Тўғри, камчиликлар жудаям кўп. Лекин ҳозир ҳамма истеъфога чиқиб кетса, ким ишлайди? Мутахассислар ўзи қолмаяпти. Ўйламанглар, ҳеч ким ўз жойини ушлаб олмаган, лекин қандай қийин бўлмасин, ҳамма ўзининг ишини қилиши керак. Ҳамма ўзининг аравасини тортиши керак. Биз ҳам шу ишни қиляпмиз, сизга ўхшаб».

«Тизим эскирган, аммо биз ҳаракат қиляпмиз», — деб қўшимча қилди вазир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг