Исроил бош вазири Нетаняху шифохонага тушиб қолди
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху ўзини ёмон ҳис қилиши натижасида Қуддусдаги шифохонага тушди. Бу ҳақда ҳукумат раҳбарининг матбуот хизмати маълумотига асосланиб «Aif.ru» сайти ёзмоқда.
Бош вазир ҳарорат кўтарилиши ва йўталдан шикоят қилган. Шифокорлар уни текшириб, ёрдам кўрсатгач, уйига кетишга рухсат беришган. Унга юқори ўпка йўлларининг енгил вирусли шамоллаши ташхиси қўйилган. Нетаняхуга зарур дорилар ва осойишталик, ҳордиқ чиқариш тавсия этилган.
Нетаняху ўзининг «Twitter»даги саҳифасида соғлиғи ҳақида қайғурганларга миннатдорчилик билдирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter