Исоқжон домла вазифасидан озод этилди
Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Ички назорат комиссияси томонидан халқ орасида «Исоқжон домла» деб танилган Тошкент шаҳридаги «Имом Термизий» жоме масжиди имом-хатиби Исоқжон Бегматовнинг ижтимоий тармоқлардаги бир қатор чиқишлари муҳокама қилинган.
Қайд этилишича, ички назорат комиссияси аввал ҳам ушбу имом-хатибнинг мана шундай чиқишларини бир неча бор кўриб чиқиб, уни жиддий огоҳлантирган.
Йиғилишда И.Бегматов ижтимоий тармоқларда муҳокамага сабаб бўлган чиқишларида жиддий хатога йўл қўйганини ва пушаймонлигини билдирган.
Ички назорат комиссияси қарорига асосан имом-хатиб мазкур чиқишларида ушбу йўналишдаги буйруқлар талаблари, ички тартиб-қоидалари ҳамда меҳнат мажбуриятларига мунтазам равишда риоя этмагани учун Исоқжон Бегматов Тошкент шаҳридаги «Имом Термизий» жоме масжиди имом-хатиби вазифасидан озод этилди, дейилади Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter