Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ислом Каримов қароргоҳини туристик объектга айлантириш таклиф қилинди

Ислом Каримов қароргоҳини туристик объектга айлантириш таклиф қилинди

«Тошкент 5 ташаббус ҳаракати» ёшлар фестивали доирасида туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов билан ўтказилган учрашувда иштирокчилардан бири Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг «Оқсарой» қароргоҳини туристик объектга айлантириш таклифини берди. Бу ҳақда «Дарё» хабар қилмоқда.

«Бу таклифни ўрганиб чиқамиз. Биринчи Президентимизни буюк сиёсий арбоб ва мустақиллигимизни таъминлаб берган шахс сифатида барча ҳурмат қилади. Ўйлашимча, бу таклиф жуда тўғри. У ерда қандайдир чекловлар бор эканидан хабарим йўқ эди. Буни, албатта, ўрганиб чиқамиз», — деди Абдуҳакимов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг