Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Товламачи аёл қармоғи: ишқдан чиққан жиноий иш

Товламачи аёл қармоғи: ишқдан чиққан жиноий иш

Фото: «Aif.ru»

Хўжаобод туманида яшовчи «Мунира» исмли ёш аёл қўшни Булоқбоши туманида яшовчи «Т.О.» исмли йигит билан танишиб, ўрталарида яқин муносабат юзага келади.

Маълум муддат ўтгандан сўнг «Мунира» товламачилик йўлига ўтиб, йигитдан катта-катта миқдорда пул талаб қилишни бошлайди. Агар у сўраган пулларни бермаса, йигитнинг яшаш уйига, маҳалласига, иш жойига бориб, жанжал кўтаришини, шарманда қилишини айтиб, бир неча бор пул олади.

«Мунира» бу олган пуллар билан чекланиб қолмайди. Йигитнинг иш жойига келиб, 3600 АҚШ доллари миқдорида пул беришини талаб қилади. Товламачи аёлнинг таҳдидларидан қутила олмаган йигит ички ишлар идораси ходимларига «Мунира» ва унинг онасига қонуний чора кўрилишини сўраб, мурожаат қилади.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилоят ички ишлар бошқармаси тегишли тузилмалари ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Ўзини «Мунира» деб таништирган шахс ҳамда унинг онаси Андижон шаҳар, Ўзбекистон кўчасида жойлашган «Гумбаз» меҳмонхонаси олдида жабрланувчини бошқа безовта килмасликллари ҳақида тилхат ёзиб беришиб, кимёвий ишлов берилган 3600 АҚШ долларини олаётган вақтида тезкор ходимлар томонидан жиноят устида қўлга олинди.

Андижон вилояти ИИБ матбуот хизматининг хабар беришича,  айни пайтда ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш кўзғатилиб, суриштирув ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг