Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Иш ҳақи, пенсия ва нафақалар миқдорини ошириш давом эттирилади

Иш ҳақи, пенсия ва нафақалар миқдорини ошириш давом эттирилади

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси давом этмоқда.

«Биз, бу йил тарихимизда илк бор пенсия ва ижтимоий нафақалар миқдорини минимал истеъмол харажатларидан кам бўлмаган даражага олиб чиқдик.

Мисол учун, 2017 йилда кам таъминланган 500 минг оила ижтимоий ёрдам олган бўлса, бугунга келиб 2 миллиондан ортиқ оилаларга кўмак берилмоқда.

Ажратилаётган маблағлар эса, 7 баравар кўпайтирилиб, йилига 11 триллион сўмга етди.

Биз иш ҳақи, пенсия ва нафақалар миқдорини, аҳоли жон бошига даромадларни ошириш сиёсатини изчил давом эттирамиз.

Ҳар бир рақам ортида машаққатли меҳнат ётибди», — деди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, давлат раҳбари охирги олти йилда, мамлакатимиз бўйича қарийб 300 мингта ёки аввалги йилларга нисбатан 10 баробар кўп уй-жойлар қурилганини маълум қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг