Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Иш ҳафтаси охиригача иссиқ бўлади — Ўзгидромет

Иш ҳафтаси охиригача иссиқ бўлади — Ўзгидромет

Ўзбeкистон бўйича 2024 йил 8-12 июль кунларига об-ҳаво прогнози тақдим этилди.

Эртага ҳаво ҳарорати кўтарила бошлайди ва иш ҳафтасининг охиригача 35-39 даража атрофида, жанубда 42 даражагача бўлади. Ушбу даврда ёмғир ёғиши кутилмайди.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Республиканинг тоғли ҳудудларида 8-12 июль кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

8-9 июлда Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилотларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Пойтахтимизда бугун қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши, шамол 12-14 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 33-35 даража бўлади.

9-12 июль кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 35-38 даража бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг