Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Иқтисодиёт ва молия тизимида йирик тайинловлар амалга оширилди

Иқтисодиёт ва молия тизимида йирик тайинловлар амалга оширилди

Иқтисодиёт ва молия тизимида қатор тайинловлар амалга оширилди.

Жумладан, Ҳайдаров Абдулазиз Абдулаҳадович — Ғазначилик хизмати қўмитаси раиси этиб тайинланди. Бунга қадар у иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Умурзоқов Илҳом Ўринбоевич иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар у Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш департаменти раҳбари лавозимида ишлаган.

Атаджанов Муродбек Бекберганович Пенсия жамғармаси директори лавозимига тайинланган. У бунгача Ғазначилик хизмати қўмитаси раиси эди.

Аввалроқ Абидхаджаев Умид Кутпитдинович иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари этиб тайинланганди

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг


    Изоҳлар мавжуд эмас