Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Инспектор ёрдамчиси тўрт нафар эгизак ўғил фарзандли бўлди  

Инспектор ёрдамчиси тўрт нафар эгизак ўғил фарзандли бўлди  

Қарши шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ЖХХ ҲПГ «Равоқ» маҳалласи профилактика инспекторининг  ёрдамчиси Мурод Тошназаров тўрт нафар эгизак ўғил фарзандли бўлди.

М.Тошназаров 1992 йилда Косон туманида туғилган. 2018 йилда Қарши давлат университетини тамомлаб, тумандаги 6-сонли ўрта мактабда маънавиятчи лавозимида ишлаган.

Ички ишлар органларига бўлган қизиқиши туфайли 2022 йилда Қарши шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ЖХХ ҲПГ «Равоқ» маҳалласи профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси лавозимига ишга қабул қилинган ва шу кунга қадар ишлаб келмоқда.

Турмуш ўртоғи Мафтуна Тошева билан 2019 йил октябр ойида турмуш қурган.

Жорий йилнинг 7 сентябр куни Тошкент шаҳридаги Республика перенатал марказида 4 нафар ўғил эгизакларни дунёга келтирди. Эгизаклар соғлом, дейилади «Postda» нашри хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг