«INNOWEEK» инновацион ғоялар ҳафталиги бўлиб ўтади
2018 йилнинг 22—26 октябрь кунлари «Ўзэкспомарказ»да чет эл илмий-инновацион марказлари, инвестицион фондлари, технологик агентликлари, технопарклари ва бизнес инкубаторларининг фаол иштирокида «INNOWEEK» инновацион ғоялар ҳафталиги бўлиб ўтади. Ташкилотчи — Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги.
«INNOWEEK» — мавжуд инновацион технологиялар билан танишиш, янги бизнес муносабатларини йўлга қўйиш, янги сармоядорларни жалб этиш ва ишончли ҳамкорлар топиш учун ажойиб имкониятдир.
«INNOWEEK»дан кўзланган мақсадлар:
- давлат органлари, эркин иқтисодий ва кичик тадбиркорлик субъектлари, технопарк ва хусусий тадбиркорлик муассасалари ва шу билан биргаликда, реал иқтисодиёт секторлари билан илмий академик ва саноат илмий тадқиқотчилик муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни чет элнинг етакчи сармоядор фондлари, инновацион марказлари ва бошқа ташкилотлари иштирокида мустаҳкамлаш;
- Ўзбекистон ва ривожланган мамлакатларда технологиялар трансфери жараёнини, шунингдек, иқтисодиёт ва хусусий тадбиркорликни реал сектор корхоналарида ишлаб чиқишни амалга ошириш натижалари билан амалий танишиб чиқишни таъминлаш орқали ички инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларни тижоратлаштириш учун шарт-шароитлар яратиш;
- инновацион ғояларни, технологиялар ва лойиҳалашда ва ишлаб чиқишда ва жорий этишда сармояларни кенг жалб этиш, давлат ва хусусий секторлардаги ютуқ ва илм-фанни ички ва ташқи бозорда амалда самарали татбиқ этиш;
- саноат корхоналарини жадал такомиллаштиришга, илмий-тадқиқот муассасалари, хусусий тадбиркорлар ва инвесторлар ўртасида кооперация алоқаларини кенгайтиришга йўналтирилган минтақавий ва халқаро алоқаларни ривожлантириш;
- халқаро инвестицион форумлар, конференциялар, давра суҳбатлари, семинарлар, тренинглар, маҳорат дарслари ва бошқа тадбирларни ўтказиш;
- илмий тадқиқотлар, инновацион ва ихтирочилик ғоялари, технологиялари ва лойиҳалари учун доимий фаолият кўрсатадиган ва тўлдирилган ахборот банкини яратиш.
Инновацион ҳафталик доирасида қатор муҳим тадбирлар ўтказилади :
Халқаро инновациялар ва инвестицион форум
Ушбу тадбирдан мақсад инвесторлар ва инновацион ишлаб чиқувчилар ўртасида асосий ва ноёб тортишув платформаларидан бири бўлишдир. Халқаро инновация ва сармоялар форуми доирасида Ўзбекистон ва хорижий давлатларнинг экспертлар жамоатчилиги, расмий ва ишбилармон доиралари вакиллари Ўзбекистон Республикасининг замонавий инновацион ривожланиш кун тартибидаги энг долзарб масалаларни муҳокама қилишади.
Халқаро инновацион кўргазма
Ушбу ярмаркада маҳаллий ва хорижий инновацион ва илмий марказлар, инвестиция жамғармалари, технология агентликлари, технопарклар ва бизнес инкубаторлари фаол иштирок этади, кўргазма йўналишлари:
- ижтимоий соҳадаги инновациялар;
- молия соҳасида инновациялар;
- қишлоқ хўжалигида инновациялар;
- иқтисодиётнинг реал секторидаги инновациялар;
- давлат бошқарувида инновациялар.
Халқаро инновацион ярмарка Ўзбекистоннинг халқаро инвесторлар бозорига чиқиши учун ноёб имкониятдир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter