Илгари Сирдарёда қовун-тарвуз кўп эди — Шавкат Мирзиёев
Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев айни вақтда Сирдарё вилоятида бўлиб турибди. Давлат раҳбари вилоятнинг ўзига ҳос «ташриф қоғози»га айланган қовун-тарвуз етиштиришни янгича йўналишда олиб бориш лозимлигини айтиб ўтди.
— Илгари Сирдарёнинг йўллари бўйида қовун-тарвуз кўп эди, тахланиб ётарди. Сота олмасдик. Аммо ҳозир қани ўша ҳосил?
Биз халқнинг турмуш тарзини кўтаришни истар эканмиз, қишлоқ хўжалигида ақл билан иш юртишимиз шарт. Яхши ҳосил олиш учун яхши нав бўлиши керак. Ўзбекистоннинг қовунига бўлган талаб хорижда юқори, хозир ҳам
Яна бир марта қайтараман, давлат эмас, халқ бой бўлиши керак, — деди Шавкат Мирзиёев.
Амалдаги давлат раҳбарининг таъкидлашича, вилоятда 16 минг 200 гектар пахта ва ғалла майдонларини очиқ танлов асосида, аҳолига 1 гектаргача узоқ муддатга ижарага бериш орқали, 35 мингга яқин иш ўрни яратилади.
Мирзаобод ва Сардоба туманларида 10 минг гектар ғалладан бўшаган майдонда, «Оқолтин тажрибаси» асосида такрорий экин сифатида қовун-тарвуз етиштириш йўлга қўйилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter