Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ижтимоий тармоқ орқали мурожаат қилган фуқарога кўмак берилди

Ижтимоий тармоқ орқали мурожаат қилган фуқарога кўмак берилди

Фото:«Xabar.uz»

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Ҳазорасп туманидаги Карвак қишлоғида яшовчи фуқаро карантин даврида шахсий транспортларда ҳаракатланиш тўхтатилгани боис вилоят Марказий шифохонасига отасини гемодиализ учун олиб боролмаётганидан шикоят қилиб, мутасаддиларга мурожаат қилган эди.

Ҳазорасп туман ҳокимилиги мутасаддилари мурожаатчи билан қисқа фурсатда боғланиб, вазиятни ўрганди.

Ҳақиқатан ҳам унинг отаси ўткир ва сурункали буйрак етишмовчилиги касаллигига чалинган бўлиб,  пешоб табиий равишда ажралишида муаммолар келиб чиққан. Бундай тақдирда беморнинг қони заҳарли моддалардан тозаланиши учун гемодиализ қилиниши зарур.

Карантин муносабати билан Хоразм вилоятида ташкил қилинган  ишчи гуруҳи кўмагида бемор «Тез тиббий ёрдам» машинасида вилоят марказий шифохонасига  олиб борилди.

Беморга зарур муложалар кўрсатилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг