Ижтимоий ҳимояга муҳтож 400 минг фуқарога ёрдам бериш йўли маълум қилинди
Ҳар бир тадбиркор ўз ҳудудидаги «темир дафтар», «ёшлар дафтари» ва «аёллар дафтари»га киритилган ва касб-ҳунарга ўқитилган фуқаролардан ҳеч бўлмаса 1 нафарини иш билан таъминласа, ўртача ҳисобда 400 минг киши даромад манбаига эга бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Савдо-саноат палатасини навбатдан ташқари Президиумининг йиғилишида маълум қилинди.
«Биргина ёрдамга муҳтож фуқаро иш билан таъминланса, у орқали ўртача 3 нафар оила аъзоси (жами 1,2 млн. киши) манфаатдор бўлади. Ушбу ғояга таяниб, тадбиркорлар билан биргаликда «Хар бир тадбиркор – ёшларга мададкор» ташаббусини илгари сурсак, Сиз бу таклифга нима дейсиз?! Ўйлайманки, тадбирорларимизнинг шундоқ ҳам касб-ҳунарга эга бўлган , ёш ва шижоатли ходимларга ҳар доим эҳтиёжи бўлган», — дея тадбиркорларга мурожаат қилди Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter