Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ИИВ тизимида бир қатор тайинловлар амалга оширилди

ИИВ тизимида бир қатор тайинловлар амалга оширилди

Фото: «Xabar.uz»

Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда ИИВ Кадрлар бош бошқармаси хабар берди.

Подполковник Ражабов Азизбек Жoраевич Бухоро вилояти Когон шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар А.Ражабов Бухоро вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Майор Собиров Заҳириддин Садриддинович Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар З.Собиров Сирдарё вилояти Ширин шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Холматов Акмал Нематович Сирдарё вилояти Ширин шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар А.Холматов Сирдарё вилояти ИИБ бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Ҳамроқулов Иқболжон Абдубаннобович Фарғона вилояти Қувасой шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар И.Хамрокулов Фарғона вилояти ИИБ бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Шарипов Ғулом Машарифович Хоразм вилояти Урганч тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Ғ.Шарипов Хоразм вилояти Хива шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Отажанов Батир Наримбаевич Хива шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Б.Отажанов Хоразм вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари-касбий тайёргарликни ташкиллаштириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг