Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ИИВ собиқ ўринбосари янги лавозимни эгаллади

ИИВ собиқ ўринбосари янги лавозимни эгаллади

Фото: «Xabar.uz»

Президентнинг 2019 йил 18 ноябрдаги қарори билан Ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари Муҳиддин Ўткирович Жўраев лавозимидан озод қилинган эди.

ЎзАнинг хабар беришича, у Қўқон шаҳар ИИО ФМБга бошлиқ этиб тайинланган. 

Фото: «ЎзА»

Полковник Муҳиддин Жўраев 2014-2016 йилларда Мирзо Улуғбек тумани ИИБ бошлиғи, 2016-2018 йилларда Сирдарё вилоят ИИБ бошлиғи лавозимларида ишлаган. 

У 2018 йилнинг декабрь ойи охирида ички ишлар вазири ўринбосари лавозимига тайинланган эди. Шунингдек, 2019 йил июлида Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти лавозимини эгаллаган. 

Полковник Муҳиддин Жўраев эндиликда Қўқон шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи сифатида фаолият кўрсатади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг