Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ИИВ фуқароларни турли дала ҳовлиларига бормасликка чақирди

ИИВ фуқароларни турли дала ҳовлиларига бормасликка чақирди

ИИВ Хавфсиз туризмни таъминлашни мувофиқлаштириш бошқармаси мурожаат билан чиқди.

Унга кўра, фуқаролардан турли дала ҳовлиларига бормаслик сўралган. Ушбу жойларга ташриф буюриш инфекция тарқалиш хавфини ошириши мумкин. 

«Республикамиз ҳудудида коронавирус тарқалишининг олдини олиш, санитария-эпидемиологик вазиятнинг барқарорлигини ҳамда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, Тошкент вилояти ва республикамизнинг бошқа ҳудудларида хусусий тартибда ижарага берилаётган дала ҳовлиларга бормасликни сўраймиз.

Дала ҳовлиларнинг қисқа муддатларга ижарага берилиши, уларга турли ҳудудлардан фуқароларнинг ташриф буюриши, аксарият дала ҳовлиларда дезинфекция тадби рлари талаб даражасида олиб борилмаслиги ва санитария-эпидемиология қоидаларига риоя қилинмаслиги каби ҳолатлар ушбу жойларда вирусли инфекциялар юқиши ва тарқалишининг юқори хавфини келтириб чиқаради»-, дейилади мурожаатда.

Эслатиб ўтамиз, республикада коронавирусга қарши курашда турли чора-тадбирлар кўрилмоқда. Масалан, 23 мартдан бошлаб тўй-ҳашамлар ўтказиш ватқинча тўхтатилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг