Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ИИВ: Бўстонлиқ туманига ҳаракат вақтинча чекланди

ИИВ: Бўстонлиқ туманига ҳаракат вақтинча чекланди

ИИВ хабарига кўра, Бўстонлиқ туманида кириш вақтинча чекланмоқда.

«Республикамизда коронавирусга қарши олиб борилаётган чоралар доирасида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланганлигини ва дам олиш масканларида дезинфекциялаш ишлари бошланганлигини маълум қиламиз.

Тошкент вилояти ИИББ барча фуқаролардан махсус профилактик тадбирлар тугагунига қадар Бўстонлиқ туманига бормасликларини ҳамда юзага келган вазиятни тўғри баҳолашларини сўраб қолади».

Бўстонлиқ тумани ҳудудида ҳаракатланишга фақатгина шу жойда рўйхатда турувчи маҳаллий аҳолига рухсат этилади.

Эслатиб ўтамиз, 24 мартдан Тошкент шаҳрига ҳам кириш чекланмоқда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг