Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳар ИИББнинг эътиборсизлиги, тест синовларидаги ўзгаришлар, Цукерберг Ўзбекистон ҳақида, Роналдудан супергол, Тошкент метросидаги тазйиқ, «Youtube»га ҳужум ва бошқа хабарлар

Тошкент шаҳар ИИББнинг эътиборсизлиги, тест синовларидаги ўзгаришлар, Цукерберг Ўзбекистон ҳақида, Роналдудан супергол, Тошкент метросидаги тазйиқ, «Youtube»га ҳужум ва бошқа хабарлар

Коллаж: «Xabar.uz»

Бугун, 4 апрель куни Ўзбекистон ва дунёда рўй берган хабарлар, янгиликлар ҳақида яна бир бор эслаб ўтамиз. Шунингдек, сайтимизда эълон қилинган долзарб мақолалар ва фойдали маълумотларни ҳам тавсия қиламиз.

Сиёсат

Навбатдаги йиғилиш: давлат хизматлари кўрсатиш тизими танқид остига олинди

Давлат хизматлари кўрсатиш қамрови ва сифати аҳолининг ахборот технологияларидан фойдаланиш малакасига ҳам боғлиқ. Шу боис жисмоний ва юридик шахсларнинг бу борадаги билим ва кўникмаларини ошириш, ҳужжатларни электрон тарзда тақдим этиш ва олишга ўргатиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Жамият

Тошкент шаҳар ИИББ 2 йилдан бери бир фуқаронинг мурожаатини ҳал қилиб бермаяпти

«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий порталига фуқаролардан мурожаатлар келиши давом этмоқда. Бир фуқаро 2 йилдан бери фирибгарлик қурбони бўлгани, Тошкент шаҳар ИИББ эса ушбу муаммони ижобий ҳал этолмагани ҳақида мурожаат келиб тушди.

Ўзбекистоннинг 9 банки онлайн конверсия учун мобиль иловаларни ишга туширди

Ҳозирда бир нечта тижорат банклари кассалари, валюта айирбошлаш пунктлари ва банкоматлар орқали нақд валютани ечиб олиш учун шароитлар яратилмоқда.

ЎзА нашри «Sputnik» ва «qalampir.uz» сайтларини кўчирмакашликда айблади

«Кўчирмакашлик». Бу нима эканини ҳаммамиз яхши биламиз. Ахир ҳаммамиз мактабда бунга гувоҳ бўлганмиз. Бу сўзнинг қўштирноқ ичига олингани бежиз эмас. Чунки бу аслида жуда хунук одат ҳисобланади.

Адлия вазирлиги «MY5»ни огоҳлантирди. Бошқа телеканалларнинг «шохи» борми?

«Учбурчак» кўрсатувининг ўша машҳур сони, яъни қайнотаси келинига севги изҳор қилгани танқид остига олинган эфирни эслайлик. Тўғри, бу мавзу ижтимоий тармоқларда хўб ва кўп танқид қилинди. Лекин кейин-чи, бугун бу оила маҳаллада қандай қилиб бош кўтариб юрган экан? Шу ҳақда бирор маротаба ўйлаб кўрдикми?

Самарқанддаги автомобиль бозори кўчирилади

Ўзбекистон Президентининг 17-18 март кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида берган топшириқлари ва Пастдарғом туманида кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлис баёнида ушбу топшириқни берган эди.

Барча маҳаллий поездлар янги вокзалдан қатнайди

Бугун, 4 апрель куни оммавий ахборот воситалари ходимлари учун мазкур вокзалга медиа-тур ташкил этилди. Медиа-турда «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали мухбири ҳам иштирок этди.

Таълим

Акс-садо: мактаб дарсликлари такомиллаштирилиши керак, аммо бу улар мураккаб бўлсин дегани эмас!

Мантиқий фикрлаш ўқувчининг реал ҳаётда ҳам уни қўллай олиши ва ривожланиб улгурган ахборот асрида уни тушуниш ва янгиликлар яратиш учун замин бўлиб хизмат қилади. Бу эса юртимиз келажаги учун керак.

Ўқитувчининг ўқитувчига жавоби: муаммо ўзимизда эмасми?

Аввало, ҳеч бир масала юзасидан баҳс-мунозарага эрк бермаганман. Ҳам амалиётчи ўқитувчи, ҳам олим сифатида шиорим: толерантлик — касбий масъулият ва тараққиёт гарови. Шунинг учун ёзганларимни баҳслашиш деб тушунмаслигингизни сўрардим.

Ўзбекистон миллий университетида исроиллик профессорлар дарс ўтмоқда

Амалий машғулотлар давомида физика факультети лабораториялари ва юқори технологиялари маркази исроиллик меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Бу йилдан бошлаб тест синовлари 1 августдан 15 августгача икки сменада ўтказилади

Ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги аризалар эса ҳар йили 15 июндан 15 июлгача қабул қилинади. Тест синовлари ҳар йили 1 августдан 15 августга қадар, кунига икки сменда ўтказилади. Бунда 1-смена 8:00 да, иккинчи смена 15:00 да бошланади.

Маданият

Асил танлов учун асил қўшиқлар етишмагани сабабли «Зувола» муддати узайтирилди

Танлов учун Тошкент шаҳри ва вилоятларда ижод қилиб келаётган ижодкорлар турли йўналишда кўплаб янги қўшиқлар йўллашди ва улар орасидан танловда қатнашишга саралаб олинди. Жумладан, 2018 йилнинг 27 январидан 15 февралига қадар танловда иштирок этиш учун кўрсатилган манзилга 2500 га яқин қўшиқлар тақдим этилди.

Ҳодиса

Метрони суратга олган йўловчи тазйиққа учради

«Метрода суратга олиш мумкин бўлади. Бу борада ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Бизнинг метро дунёдаги энг чиройли метро. Биз уни реклама қилишимиз керак. Шу пайтгача тақиқланган, лекин энди бу амалиётдан воз кечилади», -  деб айтганди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов.

Спорт

«Реал Мадрид» академияси раҳбарияти Ўзбекистонга қачон келиши маълум бўлди

Шунингдек, юртимиздаги истеъдодли болаларни Мадридга олиб бориш, «Қироллик клуби» томонидан ташкил этиладиган мусобақаларда уларнинг иштирокини таъминлаш бўйича ҳам ҳамкорлик қилинадиган бўлди.

ЕЧЛ. Роналдунинг фантастик голи, Ҳайнкеснинг рекорди. Кечаги ўйинлар шарҳи (видео)

Сешанба оқшомида Европа чемпионлар лигасининг чорак финали доирасида «Реал» — «Ювентус» ҳамда «Севилья» — «Бавария» ўртасидаги тўқнашувда ўйинлар бўлиб ўтди.

Гимнастика федерациясига янги президент сайланди

Унда Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов, Жисмоний тарбия ва спорт ишлари вазири Шоакрам Исроилов, Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Жасур Матчанов, шунингдек, Ўзбекистон гимнастика федерацияси мутасадди ходимлари иштирок этишди.

Технология

Бир қувватланишда 50 кунгача ишлай оладиган смартфон сотувга чиқди

«Blackview» компанияси аккумулятор сиғими 11 000 мА/соатга тенг бўлган «P10000 Pro» смартфонини тақим этди.

Цукерберг: Россиянинг «троллар фабрикаси» Ўзбекистон фуқароларини ҳам бошқаришга уринган

Унинг таъкидлашича, блоклаб қўйилган аккаунт ва саҳифалар Россияда яшайдиган одамларга, шунингдек, Озарбайжон, Ўзбекистон ва Украина каби қўшни мамлакатлардаги рус тилида сўзлашувчиларга ҳам қаратилган бўлган.

Иқтисодиёт

Нархларини давлат белгилайдиган товар ва хизматларнинг янги рўйхати тасдиқланди

Шунингдек қарор билан тасдиқланган низомда монопол юқори ва монопол паст нархларнинг аниқланиши тартиби белгиланган.

Эксперт: «Ўзбекистонда бюджет тақчиллиги йўқ, пул синиши ҳақидаги миш-мишлар асоссиз»

Эмиссиянинг ўсиши эса давлатнинг товар муомаласи талаби билан чамбарчас боғлиқдир. Бу тўғрисида аҳоли олдиндан хабардор қилинади. Мисол учун, жаҳон тажрибасида бир ой ёки бир ҳафта олдин.

Фуқаролар қанча солиқ тўлайди?

Маълумки, шу кунларда оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикасининг солиқ тизимини ислоҳ қилиш концепцияси лойиҳаси қизғин муҳокама бўлмоқда. Тақдим этилаётган янги концепцияда юридик шахслар, тадбиркорлик субъектларига енгиллик яратиш билан бирга оддий фуқароларни солиққа тортиш йўналишида ҳам ўзгартиришлар киритилиши кўзда тутилган.

Дунё

Номаълум аёл «Youtube» бош офисини ўққа тутди

У қора кийимда, ниқоб таққан ҳолатда офисга бостириб кирган. Аёлнинг «Youtube»га ҳеч қандай алоқаси йўқлиги айтилган.

Олимлар 28 минг йил аввал инсон қандай кўринишда бўлганини кўрсатишди

Бу ўша инсоннинг яхши сақланиб қолган бош суяги ва замонавий технология туфайли амалга ошди. Қадимий одам портрети 1868 йилда топилган.

Россияда яна бир савдо марказида ёнғин содир бўлди

Москванинг шарқий қисмида жойлашган «Персей для детей» номли болалар савдо марказида ёнғин содир бўлди.

«YouTube» офисига қилинган ҳужумнинг сабаби аниқланди

«Видеони 366 минг марта кўришгани учун менинг даромадим 10 цент бўлиши мумкинми?», — деган аламзада Агдам. Унинг отаси эса сўнгги вақтларда қизи «YouTube»га жойлаштираётган видеоларининг кўрилганлигидан тушаётган даромад камайиб кетгани ва бундан унинг қаттиқ жаҳли чиққанини айтди.

Тавсия қиламиз

«Дорихона», «Ателье», «Вино-водка»…

Хўп, ичувчилар кўп ҳам дейлик. Лекин фарзандларимизнинг шундай дўкон ва кафеларни, унинг атрофида кўпинча юрувчи маст-аласт кишиларни кўриши уларнинг тарбиясига, руҳиятига таъсир этмасмикан?

Нега ҳамманинг дами ичида?

Ҳеч ўйлаб кўрдингизми, сўнгги икки йил ичида нималар ўзгарди? Менимча, Ўзбекистонда бир киши ўзгарди ва у киши ўзгартирган нарсалар ўзгарди, холос! Ёки сиз бирор марта Халқ таълими вазири минбарга чиқиб, «мамлакатимизда таълим тизими тубдан ислоҳ қилишга муҳтож» деганини эшитдингизми? «Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизими мутлақо талабга жавоб бермай қолган»...

Нечун чақалоқлар кўчага ташлаб кетилаяпти?

Нима учун бу каби ҳодисалар сони ортиб бормоқда? Чақалоқларни кўчага ташлаб кетишга ҳадди сиғаётганлар кимлар? Уларнинг ёши нечида, оилавий аҳволи, шароити қандай? Болани боқа олмасликдан қўрқиб кўчага ташлаб кетаяптими ёки бир вақтлар қўл урган гуноҳининг аччиқ мевасини татишга юзи чидамай, қилмишларини яшириш учун жигарбандидан воз кечаяптими?

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг