Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ИҲТнинг туризм йўналиши бўйича раислиги Ўзбекистонга берилди

ИҲТнинг туризм йўналиши бўйича раислиги Ўзбекистонга берилди

Бугун, 31 май куни Хива шаҳрида бўлиб ўтаётган Ислом Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатларнинг туризм вазирлари йиғилишида халқаро тадбирни ўтказиш бўйича Ўзбекистон томонидан амалга оширилган тайёргарлик ишлари ҳамда мамлакатда туризмни ривожлантиришда олиб борилаётган ислоҳотлар алоҳида эътироф этилди.

Юқори даражадаги экспертлар гуруҳи йиғилишида расмийлар томонидан Ташкилотда туризм йўналиши бўйича раислик Озарбайжондан Ўзбекистонга ўтганлиги эълон қилинди.

Ўз навбатида, Ўзбекистон раислиги доирасида Ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида туризм ҳамкорлигини, жумладан, яшил ва барқарор туризм, смарт туризм, туризм логистикаси ва бошқа қатор йўналишларда самарали лойиҳалар ва ташаббуслар амалга оширилишига ишонч билдирдилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг