Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳудудларда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ва оқова сув тизимлари яхшиланади

Ҳудудларда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ва оқова сув тизимлари яхшиланади

Фото: «Darakchi.uz»

«Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастури лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига тақдим этилгани ҳақида аввал хабар берган эдик.

2018 йилда халқаро молия институтлари иштирокида Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларида аҳолини тоза ичимлик суви ва канализация хизматлари билан таъминлаш чораларини кўриш, 137 км. магистрал сув тармоғи, 338 км. ичимлик суви тармоғи, 53 км. канализация тармоғи, 9 та сув тарқатиш иншооти, 29 дона сув қудуғи ва 4 та насос станциясини қуриш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, ҳудудлардаги 301 та аҳоли пунктларининг ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимларини яхшилаш мақсадида 1434 км. ичимлик ва оқова сув тармоқлари ҳамда 254 та ичимлик суви иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш, аҳоли пунктларида 256 км. ичимлик суви тармоқлари ҳамда 80 та сув иншоотини қуриш ва реконструкция қилиш, қишлоқ жойлардаги арзон намунавий уйлар ва шаҳарлардаги арзон кўп қаватли уйлар массивларига 636 км. ичимлик суви тармоқларини қуриш, аҳоли пунктларида 531 км. ичимлик суви тармоқлари ва 174 та сув иншоотини қуриш ҳамда реконструкция қилиш, аҳоли пунктларида 9,6 км. оқова сув тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш ҳам давлат дастури лойиҳасида маълум қилинган.

Эслатиб ўтиш керак, ушбу лойиҳа тасдиқланиши, ўзгариши ёки рад этилиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг