Ҳокимлар мактабларни газета ва журналларга обуна қилдиради
Ўзбекистон президентининг 2022-2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисидаги фармони билан тасдиқланган Миллий дастурга мувофиқ маҳаллий ҳокимликлар мактабларни фақат халқ таълими йўналишидаги босма нашрлар билан таъминлаши керак.
Хусусан, ҳар бир мактаб «Маърифат», «Учитель Узбекистана», «Тонг юлдузи», «Класс!» газеталари, «Халқ таълими», «Til va adabiyot ta’limi», «Бошланғич таълим», «Ғунча», «Гулхан» журналлари билан обуна учун ажратилган маблағлар доирасида таъминланади.
«Бундан кўзланган асосий мақсад, мамлакатимизда ва халқ таълими тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, соҳада жорий қилинаётган янгиликлардан ўқитувчи-педагогларни бевосита босма нашрлар орқали хабардор қилиб бориш, шунингдек, ўқувчиларнинг билими ва тафаккурини оширишга, маънавий-интеллектуал салоҳияти, дунёқарашини юксалтиришга мўлжалланган болалар нашрлари орқали эса ўқувчи-ёшларнинг дарсдан ташқари бўш вақтларида ўқишларини ташкил этган ҳолда китобхонлик маданиятини шакллантиришга кўмаклашиб боришдан иборатдир», дейилади ХТВ хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter