Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳокимдан ҳайфсан олган ўринбосар ишдан кетди

Ҳокимдан ҳайфсан олган ўринбосар ишдан кетди

Жорий йилнинг 18 март куни Муборак тумани ҳокими Акром Ариповнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Қарор билан Эргашев Санжар Тоғаймуродович 2022 йил 7 мартдан Муборак тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимидан озод этилиши белгиланган.

Қайд этилишича, ўринбосарнинг ишдан кетишида унинг ўз аризаси асос қилиб олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳокимнинг бу ўринбосарига ҳайфсан эълон қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг