Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳоким қабристон қоровули бўлишга ҳам тайёрлигини айтди

Ҳоким қабристон қоровули бўлишга ҳам тайёрлигини айтди

Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод тумани ҳокими Зоир Алиқулов президент қайси лавозимни раво кўрса, у ҳатто қабристон қоровуллиги бўлса-да, садоқат билан ишлашга тайёрлигини билдирди.

Бу ҳақда у бугун, 3 декабр куни янги йилдан иш бошлаши кўзда тутилган ва айни кунга қадар саралаб олинган «ҳоким ёрдамчи»лари билан суҳбатда айтган.

Ҳоким дастлаб уларга ишни нимадан бошлаш ҳақида маслаҳат берган бўлса, сўнгра «ҳоким ёрдамчи»лари масъулияти ҳақида тўхталди.

«Сиз ўта масъулиятли ва шахсан президентимиз ишониб топшираётган лавозимда иш бошлайсиз. Шу боис, меҳнатингиз ва садоқатингиз билан халқнинг мушкулини осон қилинг. Одамларнинг меҳрини қозониб, ҳоким ва вазир лавозимларига ҳам муносиб эканлигингизни кўрсатинг. Шахсан мен, ҳозир ҳоким лавозимини бажараётган бўлсам-да, эртага президентимиз қабристон қоровуллигини бажарасан десалар ҳам ишончни оқлаб, астойдил ишлаб, садоқатимни кўрсатаман. Бу лавозим ҳам сиз учун имконият эшиги, ундан фойдаланинг», — деган туман ҳокими.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг