Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ҳоким бува бир эҳсон қилвормаса бўлмайди-ёв...»

«Ҳоким бува  бир эҳсон қилвормаса бўлмайди-ёв...»

Эндигина ифторлик дастурхонига ўтирилганида бир-биридан ваҳимали видеолавҳалар кўрсатила бошланди: аввал биз кўникиб қолган Самарқандда, ортидан пойтахтнинг Юнусобод туманида ёмғир-сув тошқини.

Юнусободда бунақанги кучли ёмғир бўлмади-ку, деб сўз талашиб турганимизда, видеоларга изоҳлар кела бошлади: бугун соат 20:15 ларда Юнусобод тумани, Аҳмад Дониш кўчасидан ўтган 600 диаметрли тоза ичимлик суви қувурида авария ҳолати кузатилди.

Натижада туманнинг 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16-мавзелари ва «Кулол» МФЙ аҳолиси тоза ичимлик суви таъминотида узилиш юз берди. Бу аҳолиси зич ҳудудда озмунча одамни бесарамжон қиладими?

Ростини айтсам, охирги пайтларда Юнусободда мана шунақа офатлар кўп содир бўляпти. Адашмасам, бу Раҳмонберди Усмонов ҳоким бўлганидан бери содир бўлаётган бешинчи ёки олтинчи йирик офат!

Афтидан, ҳоким бобо тумандаги болалар уйида ҳайит арафасида бир эҳсон қилиб, нуронийларнинг дуосини олмаса бўлмайдиган кўринади, деб турсам интернетда янги ахборот пайдо бўлди: ичимлик суви таъминоти тонгги 06:00 да тикланади. Айни пайтда юзага келган авария сабаблари ўрганилмоқда экан.

P.S. Лекин бояги фикрни ҳам бир ўйлаб кўриш керак.

(Манба: Fikrat.uz)

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг