Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳилол Насимовнинг «шедевр»лари яна танқидга учради

Ҳилол Насимовнинг «шедевр»лари яна танқидга учради

"Одноклассники.ру" филмидан лавҳа.

Скриншот

Мутаассиблик, диний экстремизм таъсирига тушишнинг фожеали оқибатлари мавзуида бир-иккита бадиий фильм суратга олиши ортида яхшигина танқидга учраган режиссёр Ҳилол Насимов шу кунларда яна муҳокама марказида чиқди. Ғоя қанчалар яхши, ният нечоғли некбин бўлмасин, Насимовнинг киноларида бузғунчи-мутаассиблардан кўра Исломнинг ўзи салкам «олабўжи» қилиб юборилаёзгани ўз вақтида наинки оддий, балки оқил инсонларнинг ҳам ҳақли норозилигига сабаб бўлган эди.

Куни кеча «ZorTV»да айни фильмлар такрор намойиши битаётган яраларга сепилган туз вазифасини ўтагандай. Зеро, эътиқод — ўта ҳассос, ўта нозик туйғу. Бундай туйғуга эса эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш талаб этилади. Кўпчиликнинг фикрича, Ҳ. Насимовнинг муваффақиятсиз кинолари эса ўша туйғуларни топташ эҳтимолини юзага келтириши билан бирга давлатнинг миллионлаб маблағи исроф қилингани билан ёдда қолган, холос.

Шунингдек, айни фильмлар ўз вақтида Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитасининг тегишли хулосаси олинмай эфирга кетгани ҳам айтилганди. Бу эса мавжуд тартибга зид ҳисобланади. Шунга қарамай Дин ишлари бўйича қўмита шу чоққача ўз нуқтаи назарини билдирмаганини эслатиб ўтиш зарар қилмайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг