Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳайит қайси кунга тўғри келиши кўриб чиқиляпти

Ҳайит қайси кунга тўғри келиши кўриб чиқиляпти

Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини муносиб кутиб олиш,  Ислом дини тартиб-қоидалари асосида ҳилолни кузатиш бўйича ишчи гуруҳ тузилган эди.

Таниқли уламолар ва малакали мутахассислардан иборат мазкур ишчи гуруҳ Рамазон ҳайитининг биринчи куни – Шаввол ҳилолини астрономик таҳлиллар ҳамда хорижий давлатлардаги мутахассислар билан ҳамкорлик асосида кузатиб бормоқда.

Ушбу ишчи гуруҳ кузатиш натижаларини Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашига тақдим этади.

Рамазон ҳайитининг биринчи куни ҳақидаги маълумотлар Уламолар Кенгаши томонидан кўриб чиқилади ва тегишли хулосалар қабул қилинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг