Ҳайит арафасида қўшимча дам олиш кунлари белгиланадими?
Аввалги Ҳайит байрамлари муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари белгиланар эди. Аммо жорий йилги Қурбон Ҳайити муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари назарда тутилмаган, деб ёзади ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев.
Бу дегани, Ҳайитнинг эртаси куни, яъни 12 август, душанба куни барча учун иш куни бўлади.
Ҳайитдан олдинги арафа куни, яъни 10 август, шанба куни эса 5 кунликларга одатий дам олиш куни, 6 кунликларга эса иш куни бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter