Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Бекобод шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ф.Н. бошқа фуқаролар — М.И. ва С.А.га танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бириш эвазига 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Шунингдек, департамент, ДХХ ва ИИБ Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган У.Я. фуқаро Х.А.ни танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун ўтказиладиган имтиҳондан ўтказиб, ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш эвазига 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг