Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жазирама иссиқ қачон чекиниши маълум бўлди

Жазирама иссиқ қачон чекиниши маълум бўлди

Фото: «Xabar.uz»

Гидрометеорология хизмати бошланган ҳафта учун об-ҳаво маълумотини тақдим этди. 

Ҳафтанинг катта қисми давомида Ўзбекистонга Эрон ҳудудларидан қуруқ ва иссиқ ҳаво кириб келиши давом этади. Ҳаво ҳарорати кечалари 25-27 даражагача, кундуз кунлари 41-43 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида 44-46 даражагача иссиқ бўлади, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 5-8 даражага юқоридир.

Жума кунидан Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи ҳудудларидан бироз салқин ҳаво массалари кириб келиши ва иссиқ аста-секин пасайиши бошланади. Жума куни кундузги ҳарорат 37-40 даражагача пасаяди ва фақат жанубий ҳудудларда 42-44 даражагачани ташкил этади.

Қорақалпоғистон ҳудуди бўйича ҳарорат пайшанба кунидан пасайишни бошлайди ва жума куни ҳаво ҳарорати 32-37 даражани ташкил этади.

Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳароратнинг пасайиши давом этади.

Ҳафтанинг бошида ва охирида Ўзбекистоннинг айрим тоғолди ва тоғли ҳудудларида момақалдироқ билан маҳаллий ёмғир ёғиши эҳтимолдан холи эмас, сешанба куни кечга томон эса Тошкент вилоятининг текислик ҳудудлари бўйича бироз ёмғир ёғиши мумкин.

Ҳафта давомида республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с.гача кучайиши кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг