Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳарбийларнинг оила аъзолари ҳам иш билан таъминланмоқда

Ҳарбийларнинг оила аъзолари ҳам иш билан таъминланмоқда

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

21 май куни Чирчиқ шаҳридаги «Ғалаба» маҳалласи ҳудудида ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларини иш билан таъминлаш мақсадида янги ташкил этилган тикувчилик ва тўқувчилик цехининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар берди Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Корхонанинг очилиш маросимида Мудофаа вазирлиги тизимидаги ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари билан ишловчи мутахассислар ва бошқалар иштирок этди.

Бу ерда харид қилинган 24 та янги тикув машиналарида тикиш-бичиш ишлари амалга оширилади. Шунингдек, хорижий инвестицияларни жалб этиш орқали Жанубий Кореянинг «Тех-макс» компаниясидан қабул қилинган 6 та тўқув дастгоҳида қишки ва ёзги пайпоқлар тўқиш ишлари йўлга қўйилмоқда. Бунинг натижасида 50 дан ортиқ янги иш ўрни яратилиб, ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари бандлиги таъминланишига эришилмоқда.

Ишчиларга ҳозирча 1 миллион сўм ойлик маош ва икки маҳал бепул овқат билан таъминлаш ваъда қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг