Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Гулистон тиббиёт кластери»га хорижий экспертлар жалб этилади

«Гулистон тиббиёт кластери»га хорижий экспертлар жалб этилади

Фото: «123ru.net»

Соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш бўйича видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.

Гулистон шаҳридаги Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш Республика илмий маркази филиали ва вилоят кўп тармоқли шифохонаси бир ҳудудда бўлиб, унга туташ ёки атрофида 10 га яқин тиббиёт муассасаси жойлашган. Уларни вилоят кўп тармоқли шифохонасига ягона бошқарув асосида бирлаштириб, «тиббиёт кластери»га айлантириш, тиббиёт коллежи негизида тиббиёт олийгоҳини ташкил этиш учун барча зарурий инфратузилма мавжудлиги кўрсатиб ўтилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва вилоят ҳокимлигига йил якунига қадар хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда «Гулистон тиббиёт кластери»нинг лойиҳасини ишлаб чиқиб, ишни бошлаш вазифаси юклатилди.

Ҳар бир вилоят ҳокими бир ой муддатда ўз ҳудудида Сирдарё тажрибаси асосида илғор хорижий клиникалар билан ҳамкорликда «тиббиёт кластерлари»ни ташкил этиш бўйича таклиф киритиши белгиланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг