Гўшт ва картошка маҳсулотлари нархи арзонлаштирилади
2021 йил 10 октябрдан 2021 йил 31 декабрга қадар бўлган даврда гўшт (мол гўшти, қўй гўшти, товуқ гўшти), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотларини, картошкани ҳамда музлатилган балиқни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, шунингдек уларни реализация қилиш бўйича айланмалари қўшилган қиймат солиғидан(НДС) озод қилинади.
Бу ҳақидаги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилиниб, Сенатга юборилди, деб хабар берди депутат Расул Кушербаев.
Унинг қайд этишича, мақсад — гўшт ва картошка маҳсулотлари нархини арзонлаштириш.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter