Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ғолиблар яхшигина пул билан мукофотланди

Ғолиблар яхшигина пул билан мукофотланди

Фото: «Xabar.uz»

Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ҳамда АОКА ҳамкорлигида «Ассалом, Наврўз — янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми!» шиори остида «Энг яхши ижтимоий ролик», «Энг яхши шеър ижроси» (видеоматериал шаклида) ҳамда «Энг яхши фотосуратлар» номинациялари ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Танловда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган 715 нафар иштирокчи қатнашиб, «Энг яхши ижтимоий ролик» номинацияси бўйича 265 нафар иштирокчидан 310 та, «Энг яхши шеър ижроси» (видеоматериал шаклида) номинацияси бўйича 153 нафар иштирокчидан 188 та, «Энг яхши фотосуратлар» номинацияси бўйича 297 нафар иштирокчидан 2500 та, жами 2998 та ижодий иш келиб тушган.

«Энг яхши шеър ижроси» (видеоматериал шаклида) номинацияси бўйича:

1-ўрин: Жарбосинова Ақмарал (20 млн. сўм)

2-ўрин: Йўлдошева Зебо, Яҳёева Умида (10 млн. сўм)

3-ўрин: Раҳмоналиева Зебохон, Маматкаримова Муаттар, Умурзоқова Эъзоза ва Бегимова Малика (5 млн. сўм)

«Энг яхши ижтимоий ролик» номинацияси бўйича:

2-ўрин: Тўхтаев Акмал (20 млн. сўм)

3-ўрин: Абдурашидов Комилжон, Атабаев Бахтиёр (10 млн. сўм)

«Энг яхши фотосуратлар» номинацияси бўйича:

2-ўрин: Қўзимуродов Жонибек (10 млн. сўм)

3-ўрин: Эсонов Аброр, Жўраев Баҳром, Воҳидов Сирожиддин (5 млн. сўм)

«Энг яхши ижтимоий ролик» ва «Энг яхши фотосуратлар» номинацияси бўйича биринчи ўринга муносиб номзодлар аниқланмаган деб ҳисобланиб, бу ўринлар очиқ қолдирилди. Ғолиблар эсдалик совғалари ва пул мукофотлари билан тақдирланишди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг